15 Август 2023 йил 2205

Гулистон шаҳар ички ишлар бошқармасида "Интизом ойлиги" жадаллик билан ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2023 йил 25 июль кунидаги фармойишига мувофиқ жорий йилнинг 25 июль кунидан 25 август кунига қадар ички ишлар органларида “Интизом ойлиги” ўтказилмоқда. Ойлик доирасида Гулистон шаҳар ички ишлар бошқармасида ойликни ўтказиш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди. Мазкур чора-тадбирлар дастуридан келиб чиққан ҳолда ички ишлар органларида мавжуд имконият, шарт-шароитларни, ижтимоий-иқтисодий ва криминоген вазиятни инобатга олган ҳолда алоҳида режа ишлаб чиқилиб бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, жорий йилнинг 31 июль кунида Гулистон шаҳар ички ишлар бошқармаси шахсий таркиби билан саф кўриги ўтказилди ҳамда бошқарма маъмурий биносининг кириш жойига, шунингдек шаҳар маркази ва аҳоли гавжум жойларга ички ишлар органларида “Интизом ойлиги” тадбири ўтказилаётганлигини акс эттирувчи баннер ва плакатлар илинди ҳамда интизом ойлигини ўтказиш юзасидан видеоролик тайёрланиб оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилинди. Шунингдек, ички ишлар органлари ходимлари ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш, ходимларни юқори касбий тайёргарликка эга, маънан етук, билимли, ҳалол, ватанпарвар, мард ва жасур этиб тарбиялаш, фаол ҳаётий позициясини шакллантириш, она Ватан тақдирига бўлган масъулиятини ошириш ҳамда ғоявий ва турли ахборот хуружларига қарши мафкуравий иммунитетини кучайтириш мақсадида Гулистон шаҳар ИИБ маъмурий биносида ташкил этилган кутубхонанинг очилиш маросими ўтказилди ҳамда ходимлар учун китоб ярмаркалари ташкил этилди. Бундан ташқари, ходимларнинг хизмат бурчлари ва мажбуриятларини садоқат ва фидойилик билан виждонан бажаришга йўналтириш ҳамда халқимизнинг бой маданий тарихини янада чуқурроқ ўрганиш мақсадида ходимлар билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланган "Маънавият маршрути"да кўрсатилган Ховос туманида жойлашган "Ховос тепалиги"га ташриф уюштирилди. Шунингдек, соҳада хизмат қилиб бораётган ходимларини жисмонан соғлом ҳамда бақувват қилиб етиштириш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларга қарши муросасизлик ҳисини шакллантириш мақсадида мунтазам равишда жанговар ва жисмоний тайёргарлик машғулотлари ўтказиб келинмоқда. Ўтказилаётган бу каби тадбирлар ходимларнинг ҳар қандай шароитда давлат ва халқ манфаатларига хизмат қиладиган, миллий қадриятларга содиқ, умуминсоний қадриятларга таянадиган, ёт ва бузғунчи ғояларга муросасиз курашувчи, иймон-эътиқоди ва иродаси мустаҳкам, маънавиятли ва фидойи, баркамол шахс сифатида тарбиялаш, улар қалбида давлат ва халқимизнинг хавфсизлигини таъминлашда шахсий дахлдорлик ва юқори масъулият ҳисини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этиши шубҳасиздир.

Сирдарё вилояти ИИБ ММИ ва КБТХ

Text to speech