18 Июн 2022 йил 228

“Интизом ойлиги” давомида Гулистон шаҳар Ички ишлар бошқармаси ходимлари билан психологик семинар-тренинг машғулотлари ва очиқ давра суҳбатлари ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2022 йил 07 июнь кунидаги “Ички ишлар органлари шахсий таркиби ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликка риоя этилишини мустаҳкамлаш ҳамда “Темир интизом ва ҳалоллик-муваффақият калити”шиори остида“Интизом ойлиги”ни ўтказиш тўғрисида”ги 135-сонлиФармойишига асосан Гулистон шаҳар ИИБда ҳам самарали ишлар ташкил этилмоқда.

Гулистон шаҳар ИИБ раҳбарияти ҳамда Сирдарё вилояти ИИБ ММИ ва КБТХ психолог-мутахассислари билан биргаликда ходимлар билан очиқ даврса суҳбатлари ташкил этилди.

Давра суҳбатида ходимларнинг хизмат фаолиятидаги юзага келиши мумкин бўлган муаммолар ва тўсиқлар, уларнинг келиб чиқишининг сабаб-оқибатлари ҳамда бартараф этишнинг психологик омиллари  ҳақида сўз юритилиб, психолог-мутахассислар томонидан тегишли тавсиялар ва маслаҳатлар берилди.

Ташкил этилган мазкур давра суҳбатида, Гулистон шаҳар ИИБ бошлиғи подполковник Б.Сайитназаров сўзга чиқиб бугунги кунда Гулистон шаҳар ИИБ ходимлари томонидан хизмат фаолиятида, спорт соҳасида, жанговар-жисмоний фаолиятда эрилаётган натижаларга тўхтатилиб, намуна кўрсатаётган ходимлар бугунги кунда ички ишлар органлари обрўсини кўтараётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Шу билан биргаликда“Интизом ойлиги” давомида ходимларни хизмат интизомига риоя қилиши, қонун бузилиш ҳолатларини содир этмаслиги бўйича қўшимча йўриқномалар берилди.

Ўз ўрнида ташкил этилган бу каби очиқлик асосида ўтказилган психологик давра суҳбатлари, тренинг машғулотларинимунтазам олиб борилиши ходимларнингхизмат фаолияти самарадорлиги ошишида муҳим омил бўлиши айтиб ўтилди.

 

Сирдарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати

Text to speech