8 Август 2023 йил 913

"Интизом ойлиги" доирасида Гулистон тумани ички ишлар бўлимида "Уч авлод" учрашуви ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2023 йил 25 июль кунидаги фармойишига мувофиқ жорий йилнинг 25-июль кунидан 25 август кунига қадар ички ишлар органларида “Интизом ойлиги” ўтказилмоқда. Мазкур ойлик давомида жамиятимизнинг асосий таянчи, ишончи ва пойдевори бўлган ёш авлодни баркамол қилиб ўстириш, ички ишлар органларида фахрийлар билан ҳамкорликда ишлаш тизимини такомиллаштириш ва уларнинг ҳаётий тажрибасидан самарали фойдаланиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг Ички ишлар органларида фахрийлар билан ҳамкорликда ишлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 8 август санасида Гулистон тумани ички ишлар бўлимида соҳада узоқ йиллар хизмат қилган фахрий ходимлар ҳамда ёш ходимлари билан “Уч авлод” учрашуви бўлиб ўтди.

Тадбирда сўзга чиққанлар тизимда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ходимлар ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш ҳамда ходимларга яратиб берилаётган шарт-шароитлар ва ғамхўрликларга жавобан Ватан хизматига камарбаста бўлиш лозимлигини таъкидлашди.

Фахрийлар узвий анъанага содиқ қолган ҳолда жорий йилда ҳам ёшларга маслаҳатчи-кўмакчи сифатида ҳар томонлама ёрдам беришларини билдиришди. Фахрийлар ва ходимлар амалдаги йилда амалга ошириладиган ишлар хусусида ишлаб чиқилган режа асосида ишлашга келишиб олинди. Тадбир якунида фахрийларга бўлим бошлиғининг ташаккурномалари топширилди.

Ташкил этилган бу каби маънавий-маърифий тадбирлар ҳар бир ходимни ватанига, халқига ва оиласига бўлган садоқатини янада мустаҳкамлаб, “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурч” эканлигини ҳис қилган ҳолда ҳалол хизмат олиб боришини таъминлайди.

 

Гулистон тумани Ички ишлар бўлими.

Text to speech