11 Март 2022 йил 930

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео лавҳа юзасидан расмий муносабат.

Ижтимоий тармоқларда “Кўча болалари” Боёвутни норасмий эгаларими?! сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан текширув ишлари олиб борилди.

Текширувлар натижаларига кўра ҳолат жорий йилнинг 20 феврал куни Боёвут тумани Бекат маҳалласида содир бўлганлиги ҳолати бўйича вилоят ИИБ навбатчилик қисмига хабар берилиб рўйхатга олинган. Боёвут тумани ИИБ ходимлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилиб, текширувлар давомида барча гумонланувчилар аниқлангани, тўпланган ҳужжатлар (ҳолатга алоқадор далилий ашёлар, суд тиббий экспертизаси хулосаси, гувоҳларнинг кўрсатмалари) асосида Боёвут тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 277-моддаси 2-қисми "б" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Text to speech