Ижтимоий тармоқларда тарқалган мақола юзасидан расмий муносабат
Ижтимоий тармоқларда "Ҳужжат сохталаштириш ёхуд ИИБ ходими тадбиркорни нега хўрлади?" сарлавҳаси остида тарқалган мақола юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан текширув ишлари олиб борилди. Олиб борилган текширув ишларига кўра 2021 йил 07 июнь куни Янгиер шаҳар Тиббиёт бирлашмасига Янгиер шаҳар, Наврўзобод маҳалласида яшовчи А.Х мурожаат қилиб, 07.06.2021 йил куни соат тахминан 19:30 ларда Янгиер шаҳар Наврўзобод махалласида жойлашган ичимлик суви тақсимлаш корхонаси (Водазабор)да таниши П.А уриб тан жароҳати етказганлигини маълум қилган. Ҳолат юзасидан Янгиер шаҳар ИИБ ҲПБ профилактика инспектори томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб унга кўра фуқаро П.Ага нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 41-моддаси, 52-моддаси 2-қисми ҳамда фуқаро А.Хга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 41-моддасига асосан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар ЖИБ Боёвут туман судига қонуний ҳал қилишлик учун юборилган. Ички ишларорганлари ходимларининг хати ҳаракати юзасиданга хизмат текшируви тайинланган.
Шу ўринда, фуқаролар ва блогерлардан ваколатли идоралар томонидан тасдиқланмаган турли асоссиз хабарларга таянмаслигларини, келган ҳар қандай маълумот ёки мурожаатларни текшириб кўриш учун ваколатли органлар билан алоқа ўрнатиш имкониятингиз борлигини эслатиб ўтамиз.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати