Қийноққа солишга қарши курашиш: халқаро амалиёт ва миллий тажриба долзарблиги
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий таълим дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2023 йил 7 февралдаги ПҚ-46-сонли қарорига асосан жорий йилнинг 26-27 февраль кунлари Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармасида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Бош прокуратураси ва Ички ишлар вазирлиги ҳамкорлигида “Қийноққа солишга қарши курашиш: халқаро амалиёт ва миллий тажриба” мавзусида махсус ўқув курслари ташкил этилиши белгиланган.
Ўқув курсларини сифатли ҳамда самарали ташкил этиш мақсадида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази етакчи мутахассиси, 3-даражали адлия маслаҳатчиси Д.Ш.Раҳматжонова, ушбу Марказ Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Таълим ва маърифат бўлими етакчи мутахассиси Х.М.Абдурасулов, шунингдек, ИИВ Академияси Хорижий кадрлар билан ишлаш факультети бошлиғи юридик фанлар доктори, профессор, полковник А.А.Матчонов ҳамда “Жазони ижро этиш фаолияти” кафедраси доценти, тарих фанлари доктори, подполковник Қ.Б.Қодировлар ташриф буюришиб, ўқув курсларига жалб этилган тергов, тезкор қидирув, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси йўналишлари, вилоят ҳудудида жойлашган жазони ижро муассасалари, шунингдек, вилоят прокуратураси ҳамда суд органларининг бир қатор ходимларига “Қийноққа солишга қарши курашиш: халқаро амалиёт ва миллий тажриба” мавзусида ўз билим ва тажрибалари билан ўртоқлашмоқдалар.