23 Март 2023 йил 315

ИИВ Сирдарё академик лицей ўқувчилари билан саёҳат уюштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 февраль кунидаги «Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 3514-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» ички туризмни ривожлантириш дастурини амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси талабларига мувофиқ, вазирлик Сирдарё академик лицейи ўқувчилари билан жорий йилнинг 20 март куни Самарқанд вилоятининг тарихий обида ва маданий ёдгорликларига экскурсия уюштирилди.

Янги Ўзбекистоннинг туризм дарвозасига айланиб бораётган кўҳна ва ҳамиша навқирон  Самарқанд шаҳрига саёҳат давомида маҳобатли Регистон майдони, буюк саркарда Амир Темур мақбараси, Бибихоним мадрасаси, буюк олим ва давлат арбоби Мирзо Улуғбек расадхонаси, Хожа Дониёр мақбараси, Шоҳи Зинда ансамбли, ислом дунёси буюк муҳаддис олими Имом Бухорий зиёратгоҳи каби тарихий ва муқаддас обидаларимиз билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, ўқувчи ёшлар Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилдилар ҳамда яқинда бунёд этилган Самарқанд туризм маркази ва «Боқий шаҳар»ни томоша қилдилар.

Марказий Осиёнинг дурдонаси ҳисобланмиш Самарқанд шаҳрига саёҳат –мафтункор юртимизнинг тарихини ўрганиш, буюк аждодларимизнинг тарихий-маданий мероси билан яқиндан танишиш, муқаддас қадамжоларни зиёрат қилиш, қолаверса халқимизнинг миллий қадриятлари, урф-одатлари ва анъаналаридан баҳраманд бўлиш имкониятини берди. Экскурсия ўқувчиларда катта таассурот қолдирди

 

Text to speech