16 Сентябр 2020 йил 2019

ИИВ Сирдарё академик лицейига 2020-2021 ўқув йили учун тест синовлари юқори савияда ўтказилди.

Жорий йилнинг 16 сентябрь куни «Гулистон» марказий ўйингоҳида ИИВ Сирдарё академик лицейига номзодлар учун 2020-2021 ўқув йили учун тест синовлари Давлат тест маркази, ички ишлар ва миллий гвардия, ФВВ Сирдарё вилояти бошқармаси, тиббиёт ва санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ходимлари жалб этилган ҳолда ўтказилди.

ИИВ Сирдарё академик лицейига жорий йилда жами 170 нафар ўқувчилар қабул қилиниши белгиланган бўлиб, шундан 153 нафари ўғил болалар, 17 нафари эса қизларни ташкил этади. Тест синовлари 557 нафар номзодларга 20 та гуруҳда 1 сменада ўтказилди. Номзодларга тарих, она тили ва адабиёт ҳамда чет тили фанлари бўйича 45 та саволларни ечишлари учун 90 дақиқа вақт ажратилди. Барча номзодларнинг карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилган ҳолда тест синовларида иштирок этишлари таъминланди.

Тест синовларини ўтказиш жараёнида номзодлар билан боғлиқ кўнгилсиз ҳолатлар рўй бермади. Шунингдек, уларнинг ота-оналари томонидан шикоят ва эътирозлар келиб тушмади.

Text to speech