29 Август 2020 йил 931

ИИВ Сирдарё академик лицейида янги ўқув йилига тайёргарлик жараёнлари мустақиллик байрами шукуҳида қизғин кетмоқда

Юртимизда жорий этилган карантин ҳолати таълим тизимига ҳам ўз таъсирини ўтказмасдан қолмади, барча таълим муассасалари таълимни масофавий шаклга ўтказганлиги педагогларимиздан янги инновацион педагогик технологияларни ўзлаштиришни талаб қилди.

Академик лицейнинг навбатдаги педагогик кенгаши ўтган ўқув йилида эришилган ютуқлар билан бир қаторда, йўл қўйилган камчиликлар муҳокамасига бағишланди. Меҳнат жамоасидан келиб тушган таклифларга кўра лицейнинг информатика фани ўқитувчилари томонидан масофавий таълим жараёнларида энг кўп қўлланиладиган интернет дастурлари, масофавий ўқув иловалари ва месенджерлардан профессионал фойдаланишни ўзлаштириш мақсадида лицейда қисқа муддатли мастер класслар ташкил этилди.

Шунингдек, мамлакатимиз мустақиллигининг 29 йиллигини муносиб нишонлаш, лицей ўқувчиларида она Ватанга муҳаббат, юртга садоқат туйғуларини мустаҳкамлаш, уларнинг ижодкорлик ва изланувчанлик қобилиятларини янада ошириш мақсадида «Сен-қудрат манбайи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним»- шиори остида иншо, шеър, қўшиқ, видеоролик ва расмлар йўналишлари бўйича онлайн танлов эълон қилиниб, ҳозирда танлов комиссияси томонидан ижод намуналари қабул қилинмоқда. Танлов якуни бўйича ғолибларга диплом ва эсдалик совғалари топширилади.

Мустақиллик байрами шукуҳида ўтказилаётган бу каби тадбирлар академик лицей меҳнат жамоасида маънавий руҳий муҳитни янада мустаҳкамлаш, ўқувчиларда эса янги ўқув йилини янгича завқ билан бошлаш имконини бермоқда

Text to speech