6 Октябр 2022 йил 278

ИИВ Сирдарё академик лицейида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш - олий бурчимиздир” шиори остида ҳарбий спорт мусобақаси ташкил этилди.     

Жорий йилнинг 10 сентябрь кунидан 10 октябрь кунига қадар Ички ишлар органларида “Касбий тайёргарлик ойлиги” ўтказилмоқда. Мазкур ойлик доирасида ИИВ Сирдарё академик лицейида ҳам ўқувчилар иштирокида маҳорат дарслари, ўқув машғулотлари ва ҳарбий спорт мусобақалари уюштирилмоқда. Жумладан, жорий йилнинг 29 сентябрь куни “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш - олий бурчимиздир” шиори остида ҳарбий спорт мусобақаси ташкил этилди. Спорт тадбирида билим юртининг 2-босқич ўқувчиларидан иборат 7 та жамоа ўзаро куч синашишди. Дастлаб қатнашчиларнинг саф кўриги ва уларнинг минбар олдидан тантанали ўтиши баҳоланди. Шундан сўнг тўсинда тортиниш, 100 метрга  югуриш, граната улоқтириш ва арқон тортиш шартларида иштирокчилар куч ва имкониятларини синовдан ўтказишди. Ўқувчиларнинг чаққон ва эпчиллиги эса қуролларни тўлиқсиз қисмларга ажратиш ва йиғиш шартларида намоён бўлди. Таъкидлаш жоиз, мусобақа ўқувчи ёшлар қалбида она Ватанга муҳаббат ва ҳарбий касбга бўлган қизиқишларини янада оширди. Шунингдек, ушбу мусобақалар улғаётган авлодни мардлик ва шижоатга ўргатиб, уларни келажакда жиноятчиликка қарши кураш ва уни олдини олиш, фуқаролар тинчлиги ва осойишталиги йўлида камарбаста бўлиш, ватан олдидаги бурчларини аъло даражада ўташ, ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашга хизмат қилмоқда. Муросасиз кечган баҳсларда жамоалар ўзларининг бор куч ва имкониятларидан фойдаланишди. Якунда 1-ўринни  201-гуруҳнинг “Арслонлар” жамоаси, 2-ўринни 203-гуруҳнинг “Лочинлар” жамоаси, 3-ўринни 206-гуруҳнинг “Қалқон” жамоалари эгаллашди. Тадбир сўнгида ғолиб жамоалар лицей раҳбарияти томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

ИИВ Сирдарё академик лицейи

Text to speech