23 Декабр 2022 йил 191

ИИВ Сирдарё академик лицейида Тошкент тиббиёт академияси профессор-ўқитувчилари иштирокида тарғибот тадбири ўтказилди.

Соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш-келажаги буюк давлат пойдеворини қуриш демакдир. Жисмоний етук, маънан баркамол ва интеллектуал салоҳияти юқори ёшларни тарбиялашда соғлом турмуш тарзининг ўрни беқиёс. Ўз ўрнида соғлом овқатланиш организмнинг ўсиши, меъёрий ривожланиши ва ҳаёт кечириши, саломатлигини мустаҳкамловчи ҳамда касалликларга қарши курашиш қобилиятини оширувчи соғлом турмуш тарзининг энг асосий омилларидан бири ҳисобланади.

Жорий йилнинг 19 декабрь куни вазирлик Сирдарё академик лицейида Тошкент тиббиёт академияси профессор-ўқитувчилари иштирокида “Соғлом овқатланиш мезонлари” мавзусида тарғибот тадбири ташкил этилди.

Тошкент тиббиёт академияси профессор-ўқитувчилари Ж.Хайитов, Х.Хақбердиев ва Б.Ортиқов ўз маърузаларида ўқувчиларга инсон саломатлиги учун зарур бўлган шартларни санаб ўтиб, инсон организмига таъсир этувчи ташқи муҳит омилларидан бири озиқ-овқат маҳсулотлари ҳақида кенг маълумотлар беришди. Тўғри овқатланиш тартиби, кунлик таомномани шакллантириш ва уни баҳолашни кўрсатиб берди. Бугунги кунда нотўғри овқатланиш оқибатида юзага келаётган алиментар боғлиқ касалликлар кўрсаткичларининг тобора ортиб бораётганлиги ва уни олдини олиш бўйича кўрсатмаларга алоҳида тўхталиб, шу бирга соғлом турмуш тарзининг асосоий негизи бўлган жисмоний тарбия билан шуғулланиш лозимлиги такидланди.

Text to speech