ИИВ Сирдарё Академик лицейида Республика илмий-амалий конференцияси ўтказилди.
Жорий йилнинг 2 июнь куни Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида «Одам савдоси жиноятининг содир этилиш сабаблари ва имкон берган шарт-шароитлари, жиноятнинг олдини олишда ва қарши курашишда ички ишлар органларининг фаолияти» мавзусида Республика илмий-амалий конференцияси ўтказилди.
Тадбирда давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, ҳуқуқ-тартибот органлари, жамоат ташкилотлари, таълим муассасалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа манфаатдор муассасаларнинг масъул раҳбарлари иштирок этди.
Шунингдек, институтнинг Сирдарё филиали орқали Ўзбекистон Республикаси ИИВ Сирдарё академик лицейи директори майор Ғ.Ж.Абдуллаев, директорнинг ходимлар малакасини ошириш бўйича ўринбосари майор О.Ш.Суяров, маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари капитан И.С.Ботиров, бошқарма Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси, одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими ўта муҳим ишлар бўйича тезкор вакили подполковник А.С.Сафаров, академик лицейи Касбий фанлар кафедраси мудири, ҳуқуқий фанлар ўқитувчиси А.Б.Тўймуротов, Республика истиқболли авлод Сирдарё вилояти бўлими юристи А.Х.Акромов, Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги Сирдарё вилояти бошқармаси одам савдоси бўлими бош мутахассиси У.Р.Эрназаровлар масофадан иштирок этишди. Конференцияда одам савдоси жиноятининг олдини олиш ва унга қарши курашишда амалга оширилган ислоҳотлар, мавжуд муаммолар ва уни бартараф этиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар, давлат органлари ва жамоат ташкилотлари олдида турган асосий вазифалар, шунингдек, ушбу турдаги жиноятларга қарши курашиш механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий-амалий таклиф ва тавсиялар билдирилди.