7 Апрел 2023 йил 295

ИИВ Сирдарё академик лицейида маҳорат дарслари давом этмоқда.

Ўсиб келаётган ёш авлодни баркамол вояга етказиш, она Ватанимизга ва танлаган касбига садоқат туйғуларини янада мустаҳкамлаш таълим-тарбия жараёнининг муҳим мезони саналади.

Мазкур устувор вазифалардан келиб чиқиб, ИИВ Сирдарё академик лицейида жорий йилнинг 04 апрель куни Гулистон тумани ИИБ бошлиғи подполковник Ибрагимов Шодиёр Усмонович иштирокида ўқувчилар билан “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва бу борадаги устувор вазифалар" мавзусида “очиқ мулоқот” тарзида маҳорат дарси ташкил этилди. Учрашувда ички ишлар органларини халқчил тузилмага айлантириш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, қабул қилинган Ички ишлар органлари ходимларининг касб маданияти ва хизмат интизоми Кодекси ҳақида мазмунли суҳбат уюштирилди. Подполковник Sh.Ibragimov ички ишлар органларида фаолият кўрсатадиган кадрлар ватанпарвар, юксак маънавиятли, руҳан тетик, жисмонан соғлом бўлиши зарурлигини қайд этиб, бу борада ўз тавсияларини берди. Тадбир сўнгида фаол ўқувчиларга китоблар жамланмаси совға қилинди.

Ўтказилаётган бу каби тадбирлар ўқувчи-ёшларни соҳага бўлган қизиқишларини янада орттиришга ва уларнинг ҳар томонлама етук, билимли бўлиб камол топишларига хизмат қилади.

Text to speech