26 Декабр 2022 йил 241

ИИВ Сирдарё академик лицейида маҳорат дарслари давом этмоқда.

Муҳтарам Президентимиз Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида “таълим сифатини ошириш – Янги Ўзбекистон тараққиётининг яккаю ягона тўғри йўлидир”, деб таъкидладилар. Ўсиб келаётган ёш авлодни баркамол вояга етказиш, она Ватанимизга ва танлаган касбига садоқат туйғуларини янада мустаҳкамлаш таълим-тарбия жараёнининг муҳим мезони саналади.

Мазкур устувор вазифалардан келиб чиқиб, ИИВ Сирдарё академик лицейида жорий йилнинг 23 декабрь куни Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари полковник Қаюмов Зоҳиджон Жумабоевич иштирокида  ўқувчилар билан “Ички ишлар органларининг жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги фаолияти" мавзусида “очиқ мулоқот” тарзида маҳорат дарси ташкил этилди. Учрашувда ички ишлар органларида ҳамда тергов соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ходимларга яратилаётган имтиёз ва шароитлар ҳақида маълумот берилди. Полковник З.Қаюмов ички ишлар органларида фаолият кўрсатадиган кадрлар ватанпарвар, юксак маънавиятли, руҳан тетик, жисмонан соғлом бўлиши зарурлигини қайд этиб, бу борада ўз тавсияларини берди. Тадбир сўнгида фаол ўқувчиларга китоблар жамланмаси совға қилинди.

Ўтказилаётган бу каби тадбирлар ўқувчи-ёшларни соҳага бўлган қизиқишларини янада орттиришга ва уларнинг ҳар томонлама етук, билимли бўлиб камол топишларига хизмат қилади.

Text to speech