17 Декабр 2022 йил 187

ИИВ Сирдарё академик лицейида “Конституциявий ҳуқуқ” фан ойлиги доирасида «Заковат» интеллектуал ўйини бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 16 декабрь куни “Конституциявий ҳуқуқ” фани ойлиги доирасида ИИВ Сирдарё академик лицейи биринчи ва иккинчи босқич ўқувчилар ўртасида «Заковат» интеллектуал ўйини бўлиб ўтди. Ўқувчилар ўртасида миллий қомусимизнинг қабул қилиниши, тарихи ва аҳамияти, конституция билан боғлиқ тушунчалар бериш, ўқувчилар онгида миллий ўзлигимизга хос бўлган давлат қомусига нисбатан фахру ифтихор ҳиссини шакиллантиришга қаратилган «Заковат» интеллектуал ўйинида «Кўҳинур», «Адолат», «Академик», «Қалқон», «Турон» ҳамда «Ренесанс» жамоалари ўзаро куч синашдилар. Тадбирни Сирдарё вилояти «Заковат» клуби аъзоси Наимов Сардор олиб борди. Қизғин ва муросасиз ўтган баҳсларда 1-ўринни 101-гуруҳ ўқувчиларининг «Адолат», 2-ўринни 202-гуруҳ ўқувчиларининг «Академик», 3-ўринни 206-гуруҳ ўқувчиларининг «Қалқон» жамоалари эгаллади.

Шу каби беллашувларнинг ўтказилиши келгусида лицей ўқувчиларининг касбий билим ва кўникмаларини мукаммал эгаллаш баробарида, Конституция ва қонунларни амалиётда самарали қўллашда муҳим аҳамиятга эга бўлади.

Text to speech