27 Январ 2023 йил 261

ИИВ Сирдарё академик лицейи педагог ўқитувчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-10-сонли қарори мазмун-моҳияти тушунтирилди.

ИИВ Сирдарё академик лицейида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январь кунидаги “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-10-сонли қарорининг мазмун-моҳияти юзасидан лицей педагог-ўқитувчиларига тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирда, Президентимиз қарори билан ИИО тизимига киритилаётган ўзгаришлар, маънавий-маърифий ишларни “таълим муассасасидан – хизматнинг охирига қадар” тамойили асосида тизимли ва узлуксиз ташкил этилиши, иш вақтидан ташқари пайтда академик лицей ўқитувчилари томонидан ўқувчи ва фуқаролар учун ихтиёрийлик асосида қўшимча ўқув машғулотларини ўтказиш бўйича пулли таълим хизматларини кўрсатиш жорий этилиши, ИИВ академик лицейи битирувчилари учун ИИВ Академиясида бакалавриатнинг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти” ва “Тезкор қидирув фаолияти” таълим йўналишларига, тўлов контракт асосида 200 нафаргача қўшимча ҳар йиллик квота киритилаётганлиги бу эса, Президентимиз томонидан ёшларга берилаётган кенг имкониятларнинг яна бир яққол мисол эканлиги айтиб ўтилди.

Тарғибот тадбири иштирокчиларига ўзларини қизиқтирган саволларига масъуллар томонидан тегишли тушунтиришлар ва жавоблар берилди.

Text to speech