22 Декабр 2022 йил 240

ИИВ Сирдарё академик лицейи ўқувчилари билан ИИВ Академиясида

Жорий йилнинг 21 декабрь куни ИИВ Сирдарё академик лицейида аъло баҳоларга ўқиётган, вилоят фан олимпиадаларида совринли ўринларни қўлга киритган ҳамда лицейнинг ижтимоий ҳаётида фаол қатнашаётган 59 нафар ўқувчиларнинг она Ватанимизга ва танлаган касбига садоқат туйғуларини янада мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ИИВ академиясига саёҳат уюштирилди.

Ўқувчилар Ахборот-ресурс маркази, саф майдони, спорт мажмуаси, Маънавият ва маърифат марказидан жой олган музейлар, айниқса “Ватанпарварлик бурчаги”ни кўздан кечириб, ўқув даргоҳининг тарихи ва бугуни ҳақида таассуротга эга бўлишди. Курсантларнинг касбий билим ва кўникмаларни эгаллаши, спорт билан шуғулланиши, маънавий-маданий ҳордиқ олиши учун яратилган имкониятлар ҳақида маълумот берилди. Ўқувчилар курсантларни касбий, маънавий-ахлоқий ва ҳарбий-ватанпарварлик руҳида камол топтиришга қаратилган машғулотларда қатнашиб, улкан таассуротларга эга бўлдилар.

Мулоқот тарзида ўтган тадбир сўнггида аълочи курсантлар билан учрашув ташкил қилиниб, Академиядаги ислоҳотларга бағишланган видеоролик намойиш қилинди.

Text to speech