6 Май 2024 йил 3506

ИИВ Сирдарё академик лицей ўқувчилари “Ички ишлар органлари тарихи музейи”да!

Жорий йилнинг 03 май куни Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг Sirdaryo академик лицейи иқтидорли ўқувчиларини “Ички ishlar organlari тарихи музейи”нинг янги биноси hamda “Фарзандларини маънавиятга етаклаётган ички ishlar organlari ходими”нинг рамзий ҳайкали bilan яқиндан таништириш мақсадида саёҳат ташкил этилди.

Ўқувчилар янги барпо этилган музейдаги тарихнинг олдинги даврларида жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасининг шаклланиши va ривожланиши босқичлари, турли йиллардаги хизмат кийимлари, табель қуроллари, ускуна va махсус воситалар намуналари hamda ички ishlar органларини шаклланиши тарихи bilan яқиндан танишишди.

Ўқувчиларда 800 кв.метрни ҳудудни эгаллан ушбу музейнинг тўрт мингдан зиёд экспонатлари, шунингдек, вазирликнинг барча соҳавий хизматлари тарихини акс эттирган алоҳида бурчаклар алоҳида қизиқиш уйғотди.

Музейда шунингдек, ватан олдидаги хизмат бурчини адо этиш чоғида ҳалок бўлган мард ўғлонлар хотирасига алоҳида павильоннинг hamda музей ташқарисида “Фарзандларини маънавиятга етаклаётган ички ishlar organlari ходими” рамзий ҳайкалининг бунёд этилиши алоҳида маънавий-маърифий маъно мужассам этиб, ёшларни маънавий юксалишида, миллий ўзликни англашида, ҳақиқий ватанпарварлик ғояларини қарор топтиришда узоқ йиллар хизмат қилиши шубҳасиз.

Text to speech