9 Феврал 2024 йил 3811

ИИВ Сирдарё Академик лицей ўқувчи қизлари билан давра суҳбати ўтказилди

ИИВ Сирдарё Академик лицей ўқувчи қизлари билан навбатдаги давра суҳбати ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг қўлга киритган ютуқлари, келгусидаги режалари, Олий ўқув юртига тайёргарлик жараёнлари ҳақида ўзаро фикр алмашилди. Шунингдек, ИИВнинг 2023 йил 10 апрел кунидаги 185-сонли “ИИОлари фаолиятини психологик  таъминлаш тартиби тўғрисида”ги буйруғининг 10-иловасида кўрсатиб ўтилган бандлари ижроси юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ ММИ ва КБТХ, ММИБ психологик таъминлаш гуруҳи мутахассис психологи томонидан "СТРЕССДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ" мавзусида семинар машғулоти ўтказилди. Лицей ўқувчиларининг таълим тарбия олиш жараёни самарадорлигини ошириш мақсадида, руҳий тушкунликни олдини олиш борасида уларга психологик тавсия ва маслаҳатлар берилиб, амалий ёрдам кўрсатилди. Давра суҳбати сўнгида ўқувчи қизларга ўрнатилган тартиб-қоидаларга амал қилишлари, ўқув жараёнларида фаол ва ташаббускор бўлиб, барчага ўрнак бўлишлари лозимлиги тушунтирилиб, зарур тавсиялар бериб ўтилди.

Text to speech