23 Ноябр 2023 йил 2994

ИИВ ўринбосари генерал-майор Д.А.Назармухаммедов Сирдарё вилояти ИИБ ходимлари томонидан ўтган 10 ой давомида амалга оширилган ишлар юзасидан муҳокама йиғилиш ўтказди

Видеоселектор тарзида ўтган йиғилишда, бошқарма бошлиғи ўринбосарлари, соҳавий хизмат раҳбарлари ҳамда жойлардан шаҳар-туман ИИБлари раҳбарияти ва шахсий таркиби иштирок этишди.

Дастлаб ташкилий масала кўрилиб, Вазир ўринбосари Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг 1-ўринбосари подполковник Ф.Ў.Ўктамжоновни лавозимга тайинланганлигини юзасидан шахсий таркибга таништириб ўтди. Шундан сўнг вазир ўринбосари вилоят ҳудудида ўтган 10 ой давомида жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш борасида профилактик ишларни аҳволи ҳамда фуқароларнинг мурожаатларини ўз вақтида қонуний ҳал этилиши юзасидан тамомила янгича тизим асосида иш ташкил этиш ҳамда келгусида камчиликларга йўл қўймаслик борасида аниқ чора-тадбир ва вазифалар белгилаб берилди.

Шундан сўнг шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этиш аҳволи, йўл қўйилган камчиликлар ва келгусидаги вазифалар ҳам атрофлича муҳокама қилинди.

Йиғилиш сўнгида Вазир ўринбосари томонидан вилоят ҳудудидаги шаҳар-туманларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги юзасидан бириктирилган масъуллар томонидан амалга оширилаётган ишларини таҳлил қилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан кўрсатмалар берилди. 

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech