ИИВ ўринбосари генерал-майор Баходир Мирзарахимов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Ховос туманида бўлди
Ички ишлар вазири ўринбосари, генерал-майор Баходир Мирзарахимов Сирдарё вилоятидаги ўрганишларини давом эттириб, Ховос тумани ҳудудидаги "Тинчлик" маҳалласида бўлди. Ҳудуддаги жиноятчиликни олдини олиш ишлари кўздан кечирилди.
“Тинчлик” маҳалласи ўрганилди. Ташриф давомида маҳалла ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишиб, маҳалла фуқаролари йиғини бешликлари билан суҳбат олиб борди.
Вазир ўринбосари "Тинчлик" МФЙ профилактика инспекторининг хизмат хоналарини ва ходимларга яратилган шароитлар билан танишиш давомида тозалик ва ободонлаштириш ишларини ҳам кўздан кечирди.
Бугунги кунда темир йўлларда йўловчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш, турли кўринишдаги талон-торожликни олдини олишда Ховос Транспортларда хавфсизликни таъминлаш бўлими ходимлари туну-кун меҳнат қилишмоқда. Вазир ўринбосари ушбу бўлим ходимларининг ҳам иш фаолиятини ўрганди. Бугун мазкур йўналишда ходимлар томонидан амалга оширилаётган ишлар, жиноятчиликни олдини олиш борасидаги натижалар билан танишишди. Йўл қўйилган камчиликлар юзасидан эса тегишли топшириқлар берилди.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати