20 Июн 2022 йил 236

ИИВ масъул ходими бошчилигида “Интизом ойлиги” доирасида навбатдаги манзил Мирзаобод тумани ИИБ бўлди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2022 йил 07 июнь кунидаги “Ички ишлар органлари шахсий таркиби ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликка риоя этилишини мустаҳкамлаш ҳамда “Темир интизом ва ҳалоллик – муваффақият калити” шиори остида “Интизом ойлиги”ни ўтказиш тўғрисида”ги 135-сонли Фармойишига асосан жорий йилнинг 17 июнь куни Сирдарё вилояти ИИБ ММИ ва КБТХ бошлиғининг ўринбосари ҳамда ИИВ масъул ходими томонидан Мирзаобод тумани ИИБда қуйидаги ишлар амалга оширилди. Жумладан:

Жорий йилнинг 17 июнь куни соат 17:00да Сирдарё вилояти ИИБ ММИ ва КБТХ бошлиғининг ўринбосари, ИИВ масъул ходими ҳамда Мирзаобод тумани ИИБ бошлиғи раҳбарлигида туман ИИБ шахсий таркиби ва ота-оналари иштирокида йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда ИИВ масъул ходими томонидан ИИВнинг 2022 йил 7 июнь кунидаги 135-сон Фармойиши асосида, Ички ишлар органлари шахсий таркиби ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликка риоя этилишини мустаҳкамлаш мақсадида “Темир интизом ва ҳалоллик – муваффақият калити” шиори остида “Интизом ойлиги” ўтказилиши белгиланганлиги шахсий таркибга ва уларнинг ота-оналари эътиборига етказилди.

Масъул ходим томонидан ички ишлар органларида коррупцияга қарши курашиш ва коррупциявий ҳолатларнинг барвақт олдини олиш самарадорлигини ошириш, ички ишлар органлари ходимларини ҳар қандай шароитда давлат ва халқ манфаатларига хизмат қиладиган фидоий бўлишлиги, миллий қадриятларга содиқ, умуминсоний қадриятларга таянадиган, инсонпарварлик ва қонун устуворлигини ўзига дастурамал қилиб олган, ёт ва бузғунчи ғояларга муросасиз курашувчи, иймон-эътиқоди ва иродаси мустаҳкам, метин иродали, аждодлар қолдирган бебаҳо меросига таяниб яшайдиган, касбий фаолиятини бажариш чоғида қахрамонларча ҳалок бўлган ходимларга муносиб издош бўлиб, давлат ва халқимизнинг хавфсизлигини таъминлашда шахсий дахлдорлик ва юқори масъулият хиссини шакллантиришни таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, йиғилиш давомида Мирзаобод тумани ИИБда хизмат олиб бориб, юрт тинчлиги, эл юрт осойишталиги, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини шакллантиришда, фуқаролар хавфсизлигини таъминлашда, юклатилган хизмат вазифаларига тўлиқ ёндашиб, касб маҳоратини намоён этиб, бошқа ҳамкасбларига намуна бўлиб келаётган бир қатор фидоий ходимлар рағбатлантирилди.

Текширув давомида ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган Мирзаобод тумани ИИБ ходимининг яшаш хонадонига ташриф буюрилиб, ходимнинг оила аъзолари билан суҳбат ўтказилди. Суҳбат давомида ходимнинг муаммо ва камчиликлари тингланиб, ИИВ масъул ходими томонидан ушбу камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли топшириқлар берилди. Шунингдек, ташриф давомида ижтимоий ҳимояга муҳтож ходимларнинг оила аъзоларига озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.

Бундан ташқари масъул ходимлар Мирзаобод туманидаги 174-сонли таянч пункти маъмурий биносига ташриф буюриб, профилактика инспекторининг хизмат хонаси, иш ҳужжатлари ва хизмат фаолияти билан танишиб чиқдилар. Текширув мобайнида ходимнинг хизмат фаолияти ва билим савияси назорат тартибида текширилди ҳамда унга хизмат интизомига риоя қилиш, хизмат жойини ташлаб кетмаслик, фуқаролар билан қўпол муносабатда бўлмаслик ва коррупциявий ҳолатларга йўл қўймаслик бўйича йўриқномалар берилди.

Сирдарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати.

Text to speech