19 Январ 2023 йил 248

ИИВ Малака ошириш институти Сирдарё филиалида узлуксиз ўқув-карьера жараёни давом этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги “Ички ишлар органлари учун профессионал кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5076-сон қарори ҳамда Ички ишлар вазирлигининг 2021 йил 27 августдаги “Ички ишлар органларида узлуксиз ўқув-карера жараёни тизимини жорий этиш тўғрисида”ги 310-сонли буйруғи талабларига мувофиқ жорий йилнинг январ ойида Сирдарё вилояти Ички ишлар органларининг бир қатор соҳавий хизматлари ходимлари билан хизматдан ажралмаган ҳолда ИИВ Малака ошириш институти Сирдарё филиалида “капитан” махсус унвони учун, шунингдек, қайта тайёрлаш ва малака ошириш ўқув йиғинлари ўтказиб келинмоқда.

“Ўқув курсларини ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад ходимларнинг интеллектуал ва профессионал билим даражасини яна-да юксалтириш, маънавий-ахлоқий савияси юқори бўлган кадрлар тайёрлаш, уларнинг касбий билим ва малакаларини бойитиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятларни олдини олиш ва фош этиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш фаолиятлари самарадорлигини оширишга кўмаклашишдан иборатдир.” – дейди вазирлик Малака ошириш институти Сирдарё филиали раҳбари маёр О.Ш.Суяров.

Text to speech