20 Январ 2023 йил 336

ИИВ курсантлари учун Мастер-класс

Ички ишлар вазирининг “Ички ишлар вазирлиги соҳавий хизматларининг Академияда малакали кадрларни тайёрлашдаги фаолиятини тизимли ташкил этиш тўғрисида”ги 2021 йил 25 августдаги 298-сонли буйруғига мувофиқ, барча вилоятлар Ички ишлар бошқармалари бошлиқлари томонидан хар ойда камида бир маротаба Академия бакалавриати кундузги таълим шаклига тегишли ҳудуддан жамланган курсантлар билан ҳудуднинг криминоген вазияти ҳамда жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этишнинг долзарб масалалари бўйича онлайн мастер-класс машғулотлари ўтказиб борилиши белгиланган.

Мазкур вазифа ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 19 январь куни ИИВ Академияси курсантларига Сирдарё вилояти Ички ишлар органлари раҳбарлари ва тегишли соҳавий хизмат ходимлари иштирокида “Профилактика инспекторларининг оз миқдорда талон-тарож қилиш (МЖтК 61-моддаси) ҳуқуқбузарлигининг олдини олишдаги фаолияти ҳамда ушбу соҳада юзага келаётган муаммолар”, “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 февралдаги “Ички ишлар органларининг эксперт-криминалистика фаолиятини замонавий илм-фан ютуқларини кенг жорий қилган ҳолда янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-122-сон қарорига асосан амалга оширилаётган ислоҳотлар ва унинг самарадорлиги” ҳамда “Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузиш натижасида содир этиладиган жиноятларни тергов қилишда соҳавий хизматларнинг ўзаро ҳамкорлик қилиш амалиёти ҳамда ушбу соҳада юзага келаётган муаммолар” мавзуларида онлайн мастер-класс машғулотлари ўтказилди.

Ўтказилган ушбу машғулотларда Академия курсантларига жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этишда амалиётда олиб борилаётган ишлар, бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда олиб борилаётган тадбирлар ҳамда тизимда эришилган ютуқлар ва мавжуд муаммоларни бартараф этишда қилинаётган ишлар бўйича тўлиқ тушунчалар берилди.

Машғулот якунида курсантлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мастер-класс иштирокчиларига мурожаат қилиб, мавзу юзасидан тўлиқ жавоблар олишди.

Text to speech