6 Май 2022 йил 1163

ИИВ ихтисослаштирилган мактаб-интернати 2022-2023 ўқув йили учун танловларга таклиф этади/

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ихтисослаштирилган мактаб-интернати 2022-2023 ўқув йили учун умумтаълим муассасаларини 4-синфни тамомлаётган (ўғил болалар) ўқувчиларни танловларда иштирок этишга таклиф этади.

Ихтисослаштирилган мактаб-интернатга ўқишга ҳар йилги қабул квотаси 50 нафар ўқувчини ташкил этиб, унинг 80 фоизи ички ишлар идоралари ходимлари ва 20 фоизи бошқа фуқаролар фарзандларига тақсимланади.

Жамоат тартибини сақлашда, жанговар ҳаракатларда, террорчиликка қарши операциялар ўтказишда, фавқулодда ҳолат тартибини ҳуқуқий таъминлаш ва уларнинг оқибатларини бартараф этишда иштирок этган вақтда ҳалок бўлган ходимларнинг фарзандлари ўқишга танловсиз қабул қилинади.

Фарзандларини мактаб-интернатга ўқишга кириш истагини билдирган ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар Сирдарё вилояти ички ишлар бошқармаси Касбий тайёргарлик бўлимига белгиланган шаклдаги ариза билан мурожаат қилишлари талаб этилади.

Фарзандлари мактаб-интернатга ўқишга кириш истагини билдирган ходимлар бевосита ички ишлар органларининг раҳбарларига билдирги билан мурожаат қилади.

Аризалар жорий йилнинг 15 апрелидан 1 июнь кунига қадар қабул қилинади.

Танлов қуйидаги босқичларда амалга оширилади:

- ҳужжатларни тўплаш ва ўрганиш;

- орфографик ва пунктуацион саводхонлик даражасини аниқлаш;

- умумжисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш;

- якуний тест синовлари.

Номзодларни умумтаълим фанлари (она тили ва адабиёт ҳамда математика) бўйича  билимини баҳолаш Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан тест синовлари асосида ўтказилади.

Танлов шартларига кўра, диктант ҳамда умумжисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш босқичлари натижалари бўйича 6 (олти) баллдан кам балл тўплаган номзодлар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган Тест синовларига киритилмайди.

Тест синовлари ўқишга қабул қилишнинг  ҳал қилувчи босқичи ҳисобланиб, ходимлар ва ва бошқа фуқаролар учун ажратилган қабул квоталари доирасида тест синовлари натижаси бўйича тўплаган балларидан келиб чиққан ҳолда навбатдаги кетма-кетлик тартибига мувофиқ номзодлар танлаб олинади.

Маълумот учун телефон рақамлари: 67-225-16-97, 97-777-65-65.

Манзил: Гулистон шаҳар, Навоий шоҳ кўчаси, «Динамо» спорт мажмуаси.

Мўлжал: вилоят «Стоматология маркази» ёнида

Text to speech