24 Июн 2024 йил 1105

ИИВ ишчи гуруҳи Сирдарёда “Интизом ойлиги” доирасида ўрганиш ишларини олиб борди

Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Д.Назармухамедовнинг режа топшириғига асосан Сирдарё вилоятида Ички ишлар вазирлиги Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти ишчи гуруҳи масъул ходимлари томонидан ҳудудий ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш, таълим жараёнини ташкил этиш, шахсий таркибнинг жисмоний ва жанговар тайёргарлиги жамоалардаги маънавий-руҳий муҳит барқарорлигини таъминлаш, соҳа ходимларига хизмат самарадорлигини ошириш юзасидан амалий ва услубий ёрдам беришга қаратилган ўрганишлар олиб борди.

Ўрганишлар давомида, Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2024 йил 10 май кунидаги ҳамда Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг 2024 йил 30 май кунидаги ички ишлар органларида жорий йилнинг 1 июнь кунидан 30 июнь кунига қадар “Қонунийликни таъминлаш ва темир интизом ойлиги”ни ўтказиш тўғрисидаги фармойишлари ижроси юзасидан вилоят ИИБ шахсий таркиби билан йиғилиш бўлиб ўтди.

Кўлами кенг йиғилишда Сирдарё вилоят ИИБ ходимлари ўртасида хизмат интизоми, қонунчиликка риоя этиш, коррупция ва тамагирликнинг ҳар қандай кўринишини олдини олиш, мамлакатимизда коррупцион жиноятларга қарши муросасиз курашиш борасида иштирокчиларга атрофлича тушунчалар берилди.

Фуқаролар билан мулоқот жараёнида касбий муомала маданиятига риоя қилган ҳолда ҳар қандай вазиятда ҳам “Ички ишлар органлари ходими”- деган юксак номга муносиб бўлиш, мансаб ваколати доирасидан четга чиқмаслик, салбий ҳолатлар содир этмаслик, шу билан бирга ходимларга коррупцион турдаги жиноятларга ундаш ёки таклиф бўлганда масъул раҳбарларга билдирги билан мурожаат қилишлари лозимлиги яна бир бор эслатилди. Тадбирда хизмат вазифаларини виждонан ва ҳалол бажариб, коррупцион таклифларни рад этган ходимлар мунтазам рағбатлантириб келинаётгани қайд этилди.

Шунингдек, ИИВ ишчи гуруҳи томонидан вазирлик вилоят Ички ишлар органларида ходимларни фаолият олиб боришлари учун яратилган шарт-шароитлар билан ҳам танишилди.

Text to speech