17 Декабр 2022 йил 197

ИИВ Академияси курсантларига Сирдарё вилояти Ички ишлар органлари раҳбарлари ва тегишли соҳавий хизмат ходимлари иштирокида онлайн мастер-класс машғулоти ўтказилди.

Ички ишлар вазирининг “Ички ишлар вазирлиги соҳавий хизматларининг Академияда малакали кадрларни тайёрлашдаги фаолиятини тизимли ташкил этиш тўғрисида”ги 2021 йил 25 августдаги 298-сонли буйруғига мувофиқ, барча вилоятлар Ички ишлар бошқармалари бошлиқлари томонидан хар ойда камида бир маротаба Академия бакалавриати кундузги таълим шаклига тегишли ҳудуддан жамланган курсантлар билан ҳудуднинг криминоген вазияти ҳамда жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этишнинг долзарб масалалари бўйича онлайн мастер-класс машғулотлари ўтказиб борилиши белгиланган.

Мазкур вазифа ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 16 декабрь куни ИИВ Академияси курсантларига Сирдарё вилояти Ички ишлар органлари раҳбарлари ва тегишли соҳавий хизмат ходимлари иштирокида “Аёллар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни олдини олиш ва фош этишда профилактика инспекторларининг соҳавий хизмат ходимлари ва жамоатчилик ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш амалиёти ҳамда соҳада юзага келаётган муаммолар” “Тезкор-қидирув хизмати ходимлари томонидан жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишда бошқа соҳавий хизматлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш амалиёти ҳамда ушбу соҳасида учраётган долзарб муаммолар” ҳамда “Ўғрилик ва фирибгарлик жиноятларини тергов қилишда соҳавий хизмат ходимларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш амалиёти ҳамда ушбу соҳасида юзага келаётган муаммолар” мавзуларида онлайн мастер-класс машғулотлари ўтказилди.

Ўтказилган ушбу машғулотларда Академия курсантларига жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этишда амалиётда олиб борилаётган ишлар, бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда олиб борилаётган тадбирлар ҳамда тизимда эришилган ютуқлар ва мавжуд муаммоларни бартараф этишда қилинаётган ишлар бўйича тўлиқ тушунчалар берилди.

Машғулот якунида курсантлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мастер-класс иштирокчиларига мурожаат қилиб, мавзу юзасидан тўлиқ жавоблар олишди.

Text to speech