19 Сентябр 2023 йил 1848

ИИВ Академияси масъул ходимлари Сирдарё вилоятида ўрганиш ишларини олиб бормоқда.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси бошлиғининг буйруғи ва режа-топшириғига асосан Сирдарё вилоятида криминоген вазиятни барқарорлаштириш, жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича ички ишлар органларига методик ёрдам кўрсатиш ишлари олиб борилмоқда. Хусусан, жорий йилнинг 19 сентябрь куни Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи, полковник С.Б.Джабаров ҳузурида вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник О.Т. Абдуллаев ҳамда ИИВ Академияси масъул ходими подполковник Э.У. Азизовлар бошчилигида амалиёт ходимларининг билим ва касбий кўникмаларини ошириш, шунингдек Академия битирувчиларининг фаолиятини мониторинг қилиш орқали таълим тарбия жараёнини янада такомиллаштириш мақсадида Сирдарё вилояти барча туман-шаҳар ИИБ бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари иштирокида видео-селектор тарзида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда режа-топшириқда белгиланган вазифаларга кўра, тегишли бошқарма ва соҳавий хизматлар ходимларига бажарилишлари лозим бўлган топшириқлар аниқ белгилаб берилди.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech