ИИВ Академияси магистратура тингловчиси Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармасида амалиёт олиб борди.
Ички ишлар вазирининг «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси магистратураси тингловчиларининг амалиёти (стажировкаси)ни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» ги буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармасида Академия магистратураси тингловчиси подполковник Тўйчиев Фарход Йўлчиевич ўз амалиёти юқори савияда олиб борди.
Тингловчида самарали бошқарув фаолиятини шакллантириш, раҳбарлик хислатларини ошириш, сектор раҳбари фаолиятини ўзлаштириш мақсадида, вилоят ИИБнинг соҳавий хизматлари билан биргаликда ишларни самарали олиб боришлари ташкиллаштирилди.
Амалиёт давомида магистратура тингловчисига вилоят ички ишлар бошқарма бошлиғининг сайёр қабулларида қатнашиб қабулда аҳоли мурожаатларини ҳал этиш борасида амалга оширилаётган ишлар яъни аниқланган муаммоларни кўриб чиқилиши ва ҳал қилиниши тартиби, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ҳамда «Ёшлар дафтари»ни юритилиши, ушбу дафтарларга киритилган шахслар билан манзилли ишлаш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш бўйича фаолиятни ташкил этилиши, секторда «маҳаллабай» ишлаш, маҳалладаги муаммоларни ҳал этилиши ва маҳалла еттилиги фаолиятини назорат қилиниши ва бошқа амалий тажрибаларни ўзлаштирган бўлса, вилоят ИИБда ташкил этилган "Аждодлар изидан авлодлар" музейи, навбатчилик қисми, 102 тизими ҳамда вилоят ЖХХ Йўл ҳаракат хавфсизлиги бошқармасида олиб борилаётган тизимли ишларни ўрганди.
Вилоят ИИБ раҳбарияти ҳузурида ИИВ Академияси Магистратурасининг Ташкилий-стратегик бошқарув мутахассислиги тингловчиси подполковник Ф.Й.Тўйчиевнинг ўтаган амалиёт натижалари бўйича якуний ҳисоботи тингланди. Амалиёт натижалари таҳлил қилинди.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати