18 Май 2023 йил 332

ИИВ Академия магистратураси тингловчилари малакавий амалиёти ишларини бошлашдилар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички ишлар органлари учун профессионал кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 15 апрелдаги ПҚ–5076-сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясида магистратура фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” 2021 йил 26 майдаги 177-сон буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ИИВ ўринбосари генерал майор А.И.Икрамовнинг ИИВ Академияси магистратураси тингловчиларининг малакавий амалиёти (стажировкаси) иккинчи даражадаги “Ташкилий-тактик бошқарув” мутахассислиги учун 2023 йил 15 май-3 июнь кунлари Ички ишлар вазирлигининг таркибий тузилмалари ва ҳудудий бўлинмаларида ташкил этиш мақсадида 2023 йил 15 май кунидаги 132-сонли Фармойиши қабул қилинган бўлиб, фармойиш талаблари асосида Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг фармойишига асосан, амалиётнинг 1-босқичида “туман-шаҳар ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича сектор раҳбарларининг бевосита мураббийлигида” Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси Магистратура факультети II-даражали “Ташкилий-тактик бошқарув” йўналиши тингловчилари Сирдарё, Гулистон туман ИИБлари ҳамда Гулистон шаҳар ИИБга бириктирилди.

Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси Магистратура факультети II-даражали “Ташкилий-тактик бошқарув” йўналиши тингловчилари йўриқнома асосида шаҳар-туман ИИБларда малакавий амалиёт ўташни бошлади.

Text to speech