2 Август 2023 йил 2409

Ички ишлар вазирлиги Сирдарё академик лицейи ўқитувчи ва профессорларни ишга таклиф қилади

Ички ишлар вазирлиги Сирдарё академик лицейига 2023-2024-ўқув йили учун ВМнинг 2021-йил 28-июлдаги 466-сонли қарорига асосан, замонавий талабларга жавоб берувчи юқори малакали, чуқур касбий илм ва маҳоратга, ижодий ва илмий салоҳиятга, юксак ахлоқий ва маънавий сифатларга эга бўлган педагог ходимлар, танлов асосида ишга қабул қилинади.
Танловдан муваффақиятли ўтиб, лицейга қабул қилинган педагог ходимларга ИИВ идоравий лицейларининг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шарт-шароитлари тизими татбиқ этилади.
Ички ишлар вазирлиги Сирдарё академик лицейида ишлаш учун қуйидаги фанлардан дарс берувчи педагоглар ишга таклиф этилади:
• математика;
• физика;
• география;
• тарих
• инглиз тили
• ҳуқуқшунослик
• касбий фанлар (“Ички ишлар органлари фаолияти” фани)

Номзодлар танловда қатнашиш учун ариза ва сўровнома-анкета, қисқа шахсий маълумот (резюме)ларини таълим муассасасига тўғридан тўғри эълон берилган кундан бошлаб ўқув йили бошлангунга қадар тақдим этишлари мумкин.
Танлов ҳужжатларни қабул қилиш муддати тугагандан кейин ўн иш куни ичида ўтказилади.
Танловга келмаган номзодлар учун қўшимча танлов ўтказилмайди.

 

Ички ишлар вазирлиги Сирдарё академик лицейида ишлашни хоҳловчи номзодлар +998 93 329 99 98 ёки +998 99 473 30 64 телефон рақамларига мурожаат қилишлари сўралади.
Ички ишлар вазирлиги Сирдарё академик лицейининг манзили: Сирдарё тумани, Сирдарё шаҳар, Бахт-иқбол кўчаси, 15-уй

Text to speech