13 Октябр 2022 йил 386

Ички  ишлар вазирлиги  Сирдарё академик лицейи ўқитувчи ва профессорларни ишга таклиф қилади

Ички ишлар вазирлиги  Сирдарё академик лицейига Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 июлдаги 466-сонли қарорига асосан, замонавий талабларга жавоб берувчи юқори малакали, чуқур касбий илм ва маҳоратга, ижодий ва илмий салоҳиятга, юксак ахлоқий ва маънавий сифатларга эга бўлган педагог ходимлар, танлов асосида ишга қабул қилинади.

Танловдан муваффақиятли ўтиб, лицейга қабул қилинган педагог ходимларга ИИВ идоравий лицейларининг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шарт-шароитлари тизими татбиқ этилади. 

Ички ишлар вазирлиги  Сирдарё академик лицейида ишлаш учун қуйидаги фанлардан дарс берувчи педагоглар ва ходимлар ишга таклиф этилади:

·         Молиявий ва хўжалик таъминоти бўйича директор ўринбосари

·         Математика фани ўқитувчиси

·         Тарих фани ўқитувчиси

·         Инглиз тили фани ўқитувчиси

Номзодлар танловда қатнашиш учун ариза ва сўровнома-анкета, қисқа шахсий маълумот (резюме)ларини таълим муассасасига тўғридан тўғри эълон берилган кундан бошлаб 20 кун давомида тақдим этишлари мумкин.

Танлов ҳужжатларни қабул қилиш муддати тугагандан кейин ўн иш куни ичида ўтказилади.

Танловга келмаган номзодлар учун қўшимча танлов ўтказилмайди.

 Ички ишлар вазирлиги  Сирдарё академик лицейида ишлашни хоҳловчи номзодлар  8 (367) 377-28-62 ёки +99899-473-30-64 телефон рақамларига мурожаат қилишлари сўралади.

         Ички ишлар вазирлиги  Сирдарё академик лицейининг манзили:  Сирдарё тумани, Сирдарё шаҳар, Бахт-иқбол кўчаси, 15-уй

Text to speech