7 Январ 2023 йил 275

Ички ишлар вазир ўринбосари полковник Я.А.Абдулхаков Сайхунобод туманига ташриф буюрди.

Вазир ўринбосари полковник Я.А.Абдулхаков ижтимоий вазият бўйича Сайхунобод туманида бўлиб, Сайхунобод туманидаги 4 та сектор раҳбарлари билан учрашди ва Шодлик маҳалласида жойлашган «Янги йил ярмаркаси»да ижтимоий-иқтисодий вазиятни ўрганди.

Шундан сўнг Сайхунобод тумани Шодлик маҳалласи биноси билан танишиб, маҳалла раиси ва маҳалла профилактика инспектори капитан J.Abdiraximov билан суҳбатлашди ҳамда аҳоли билан учрашиб, уларнинг турмуш тарзини ўрганиб, аҳоли муаммоларини ҳал этиш ҳамда ижтимоий объектларда яратилган шарт-шароитлар, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатларини ўрганиб,  фуқаролар билан ис газидан заҳарланиш ҳолати бўйича йиғилиш ўтказди.

Бундан ташқари, Вазир ўринбосари Сайхунобод туманидаги Тиббиёт бирлашмасига бориб, яратилган шарт-шароитлар билан танишиб, шифохонада даволанаётган беморларни холидан хабар олиб, улар билан суҳбатлашди. Вазир ўринбосари тиббиёт бирлашмасини иситиш тизимини кўздан кечириб, аниқланган муаммоларни бартараф этиш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берди ва ижросини назоратга олди.

Шунингдек, Вазир ўринбосари туманнинг Шодлик маҳалласида жойлашган иссиқхонада бўлиб, етиштирилаётган полиз экинларининг сифати ва ҳосилдорлиги билан танишиб, халқимизнинг дастурхони ҳар доим тўлиқ бўлишида шу каби иссиқхоналарни кўпайтириш лозимлиги бўйича туман сектор раҳбарларига топшириқлар берди.

Text to speech