27 Май 2022 йил 350

Ички ишлар органларида хизмат қилаётган хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш йўлида...

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосарининг 2022 йил 23 март кунидаги “Ички ишлар органларида фаолият юритаётган хотин-қизлар билан ишлаш борасидаги фаолият самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар белгилаш тўғрисида”ги 73-сонли Фармойишига асосан, Сирдарё вилояти ички ишлар органларида фаолият юритаётган хотин-қизлар билан ишлаш амалиётига жорий йилнинг 1 апрель кунидан “Хотин-қизлар билан ишлаш харитаси” асосида иш олиб бориш тизими жорий этилди. Мазкур харита асосида, Сирдарё вилояти ички ишлар органларида хизмат қилаётган хотин-қизлар билан хизмат интизоми ва қонунийликка риоя этиш бўйича якка тартибда суҳбат ўтказиш, ижро интизомига риоя қилиш, ходимнинг жамоадаги ўрни, китоб ўқиши, маърифат, хизмат тайёргарлиги ва соҳага оид норматив ҳужжатларни конспектлаштириш дафтарини юритилиши, мавзуларни ўзлаштирганлик ҳолатини текшириш мақсадида хотин-қизларни хизмат жойига бориб ўрганиш, ходимнинг яшаш манзилида оилавий шароити билан яқиндан танишиш амалиёти йўлга қўйилди. Шунингдек, хотин-қизларни жисмоний ва касбий тайёргарлик машғулотларида қатнашишларини ташкиллаштириш, бола парваришлаш таътилидаги ходимлар билан мулоқот қилиб, профилактик суҳбат ўтказиш, хотин-қизларни ҳақ-ҳуқуқларини таъминланганлиги, муносиб меҳнат шароитининг яратилганлиги, уларни ўз вақтида ишга келиб-кетишлари, кийиниш одобига ҳамда хизмат интизомига амал қилиш ҳолатини текшириш ишлари ҳам тизимли олиб борилмоқда. Мазкур чора-тадбирлардан кўзланган асосий мақсад ички ишлар органларида фаолият юритаётган хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллиги ва касбий ташаббускорлигини ошириш, билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш, улар билан маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларни манзилли олиб бориш ҳамда бу борада мутасаддиларнинг масъулиятини янада оширишдир.

 Сирдарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати

Text to speech