16 Декабр 2022 йил 373

Ички ишлар органлари ходимларининг бандлиги таъминланмаган оила аъзолари Гулистон «Ишга марҳамат» мономаркази фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Жорий йилнинг 19 ноябрь куни Ички ишлар вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ўртасида «Ўзаро ҳамкорлик меморандуми» имзоланиб, унга кўра Ички ишлар органлари ходимлари, ишчи ва хизматчилари, пенционерлар ҳамда уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида ходимларнинг бандлиги таъминланмаган оила аъзоларини касбга йўналтириш, касбий қизиқиши ва лаёқатини инобатга олган ҳолда бўш вақтларини мазмунли ўтказишларини таъминлаш, шунингдек, оилалардаги маънавий-маърифий муҳитни яхшилаш мақсадида ходимларнинг оила аъзоларини мономарказларда ўқитиш режалаштирилган. Худди шундай ҳамкорлик меморандуми жорий йилнинг 30 ноябрь куни Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳамда вилоят Бандлик бош бошқармаси ўртасида имзоланиб, ҳамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

Меморандумда белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида Сирдарё вилояти ички ишлар органлари ходимларининг бандлиги таъминланмаган оила аъзоларини рўйхати шакллантирилиб, ҳозирда уларни мономарказларда ўқитиш бўйича ишлар тизимли равишда олиб борилмоқда.

Жумладан жорий йилнинг 16 декабрь куни бир гуруҳ Ички ишлар органлари ходимларининг оила аъзолари (турмуш ўртоқлари) Гулистон «Ишга марҳамат» мономаркази фаолияти билан яқиндан танишдилар. Ташриф давомида мономарказ масъул ходими томонидан марказда мавжуд ўқув курслари, яратилган имтиёз, имконият ва шароитлар ҳақида тўлиқ тушунча берилди. Сўнгра ходимларнинг оила аъзолари ўқув жараёнлари билан яқиндан танишдилар ҳамда ўзлари қизиққан йўналиш бўйича ўқиш истагини билдириб, бундай имкониятдан мамнуният билан фойдаланишларини маълум қилдилар.

Сирдарё вилояти ИИБ ММИ ва КБТХ

Text to speech