8 Апрел 2022 йил 306

Ички ишлар органлари тизимида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз!” шиори остида ўтказилаётган “Маънавият ойлиги” дастури доирасида брифинг ўтказилди.

Жорий йилнинг 7 апрель куни соат 16:30да Сирдарё вилояти телерадиокомпаниясининг жонли эфирида Сирдарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати масъул раҳбарлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2022 йил 25 март кунидаги 79 сонли фармойишига асосан ички ишлар органларида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз!” шиори остида ўтказилаётган “Маънавият ойлиги” дастури доирасида брифинг ўтказилди.

Ўтказилган брифинг давомида ички ишлар органларида хизматни ўташ ва хизматга қабул қилиш тартиби, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори асосида бугунги кунда Ички ишлар органларида амалга оширилаётган маънавий-маърифий ишлар, сўнги вақтларда давлатимиз раҳбари бошчилигида Ички ишлар органларида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш масалаларига берилаётган эътибор, уларга яратиб берилаётган шарт-шароитлар ҳамда имтиёзлар, шунингдек, ички ишлар органлари ходимларининг жисмоний ва жанговар тайёргарлиги бўйича берилган саволларга жавоблар берилди.

Сирдарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати.

Text to speech