13 Сентябр 2022 йил 422

Ички ишлар органлари тизимида касбий тайёргарлик ойлигига старт берилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6099-сон “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2018 йил 17 январь кунидаги “Ички ишлар органларида хизмат, жанговар, жисмоний ва ахлоқий-психологик тайёргарлик машғулотларини ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисидаги 17-сон буйруғи талаблари ижросини таъминлаш, Ички ишлар органлари ходимларининг жисмоний тайёргарлигини ошириш, ходимларнинг соғлом турмуш тарзига риоя этишларини тизимли йўлга қўйиш мақсадида Гулистон шаҳрида жойлашган «Динамо» спорт мажмуасида, Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2022 йил 07 сентябрь кунидаги “Ички ишлар органлари тизимида касбий тайёргарлик ойлигини ўтказиш тўғрисидаги 198-сонли Фармойиши талаблари ижроси доирасида Гулистон шаҳар ички ишлар бошқармаси шахсий таркиби билан 2022 йил 13 сентябрь, сешанба куни соат 08:00дан, 10:00га қадар спорт (жисмоний тайёргарлик) машғулоти ўтказилди.

Ходимларнинг жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиши ҳамда уларнинг касбий тайёргарлик даражасини янада мустаҳкамлаш мақсадида, спорт (жисмоний тайёргарлик) машғулотида ходимларнинг хизмат вазифаларини бажариш вақтида ўзини-ўзи ҳимоя қилиш бўйича махсус жисмоний тайёргарлик усулларини етарли даражада ўзлаштириши ҳамда даволаш-соғломлаштириш гуруҳига кирувчи (ДСГ-ЛФК) ходимлар сонини камайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Шахсий таркибнинг ҳафтанинг белгиланган кунлари жисмоний тайёргарлик машғулотларига қатнашишлари устидан назорат кучайтирилиб, бу борада барча даражадаги раҳбарларнинг “шахсий ўрнак” бўлишлари асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

Машғулотлар давомида буйруқ асосида бириктирилган жамоатчи инструкторлар томонидан спортнинг самбо (қўл жанги ҳамда ўз-ўзини ҳимоя қилиш усуллари), якка кураш, енгил атлетика, кросс, сузиш, спорт ўйинлари ҳамда куч ишлатиш бўйича амалий машқлар ташкил этилиб, асосий эътибор машғулотларни сифатли ва самарали ўтказилишига ҳамда ходимлар томонидан машқларни мукаммал ўзлаштиришларига қаратилди.

Ташкил этилган машғулотларда шахсий таркибга етарли шарт-шароитлар яратилиб, ходимларнинг тўлиқ иштирок этиши таъминланди. Навбатдаги махсус унвонга, эгаллаб турган лавозимидан юқори лавозимларга ҳамда рағбатлантиришларга тавсия этишда ходимларнинг жисмоний тайёргарлик машғулотларига қатнашганликлари ва натижалари доимий эътиборга олинди.

Жисмоний тайёргарлик машғулотларига сабабсиз қатнашмаган ва ўз вақтида келмаган ходимларга нисбатан хизмат текширувлари ўтказилиб, масъул раҳбарлар ва ходимларга нисбатан интизомий таъсир чоралари қўлланилмоқда ҳамда семизлик даражалари бўйича антропометрик кўрсатгичлари ўзгармаган ёки барқарор сақланиб қолган (озиш чораларини кўрмаган) ходимларни ИИВнинг амалдаги меъёрий буйруғи талабларига асосан эгаллаб турган лавозимида қолиш ёки қолмаслик масаласи аттестация комиссияларида кўриб чиқилмоқда.

Гулистон шаҳар ИИБ

Text to speech