12 Ноябр 2022 йил 234

Ички ишлар бўлими Пробация гуруҳи назорати остида шахсларнинг жазо ўташдан муддатидан илгари шартли озод этилди

Жиноят ишлари бўйича Ширин шаҳар судининг очиқ суд мажлиси, раислик қилувчи М.Мирзохидов, судья ёрдамчиси Б.Султоновнинг котиблигида ҳамда Ширин шаҳар Прокурори ёрдамчиси Ғ.Рустамов, Ширин шаҳар ИИБ ЖХХ  Пробация гуруҳи катта инспектори капитан У.Тоғаевлар иштирокида суд бўлиб ўтди.

Суд жараёни давомида ЖИБ Боёвут тумани судининг 2021 йил октябрь ойининг 08 кунидаги ҳукми билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисмига асосан судланиб, 2 йил муддатга ҳар ойлик иш хаққининг 20% давлат даромади ҳисобига ўтказиб бериш шарти билан ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган, Ширин шаҳар А.Темур МФЙда яшовчи, 1981 йилда туғилган назорат остидаги шахс Д.Н ҳамда ЖИБ Боёвут тумани судининг 2022 йил январь ойининг 27 кунидаги ҳукми билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-модда 2-қисми «Г» бандига асосан судланиб, 1 йил 6 ой муддатга ҳар ойлик иш хаққининг 20% давлат даромади ҳисобига ўтказиб бериш шарти билан ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган, 1982 йил туғилган назорат остидаги шахс Б.Г лар  ўзига тайинланган жазодан тўғри хулоса қилиб, меҳнатга ҳалол ёндашиб, тузалиш йўлига ўтганлиги, содир этган этган қилмишидан чин дилдан пушаймонлиги учун Ширин шаҳар ИИБ бошлиғининг тақдимномасига асосан ЖИБ Ширин шаҳар судининг 2022 йил 11 ноябрь кунидаги ажримига билан Д.Н ўталмай қолган 1 йил 2 ой 15 кун, Б.Г 9 ой 12 кун ўталмай қолган жазо муддатидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасига асосан муддатидан илгари шартли озод этилди.

Ширин шаҳар Прокурор ёрдамчиси Ғ.Рустамов жазодан муддатидан илгари шарти озод этилган назорат остидаги шахслар Д.Н Б.Г ларни агарда келгусида жазодан шартли озод этилган муддат ичида қайта жиноят содир этса Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 60-моддаси талабларига асосан жавобгарликка тортилишлиги тўғрисида расман огоҳлантирилди.

 Ширин шаҳар ИИБ Пробация гуруҳи

Text to speech