Ички ишлар вазирининг ўринбосари генерал-майор Даврон Назармухаммедов раислигида 2023 йил давомида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар аҳволи ҳамда хизмат интизоми ва қонунчиликка амал қилиш масалалари муҳокама қилинди
Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармасида Ички ишлар вазирининг ўринбосари генерал-майор Даврон Назармухаммедов раислигида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш ҳамда хизмат интизоми, қонунчиликка амал қилиш масалаларида амалга оширилган ишлар таҳлилий-танқидий муҳокама қилинди.
Вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полкoвник Санджар Джабаров, бошқарма бошлиғи ўринбосарлари, сохавий хизмат ва туман, шаҳар ИИБ бошлиқлари ва шахсий таркиб иштирокида видеоселектор тарзида ўтган йиғилишда, вилоят ҳудудида ўтган 2023 йил давомида жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш борасида профилактик ишларни аҳволи ҳамда фуқароларнинг мурожаатларини ўз вақтида қонуний ҳал этилиши юзасидан амалга оширилган ишлар таҳлилий-танқидий муҳокама қилиниб, камчиликка йўл қўйган масъуллар интизомий чоралар кўрилиши белгиланди.
Муҳокамавий йиғилиш сўнгида вазир ўринбосари томонидан тамомила янгича тизим асосида иш ташкил этиш ҳар бир ходим бугун халқни рози қилиши, ўз хизмат вазифасига сидқидилдан ёндошиши, қонунчиликка қатъий амал этиши борасида зарурий тавсиялар берилди. Соҳадаги янгилик ва ўзгаришлар хусусида ҳам маълумотлар берилиб, коррупция ва тамагирликка йўл қўймаслик, унинг олдини олишда ҳар бир ходим масъул эканлиги таъкидланди. Шунингдек, соҳадаги устувор вазифалар ҳам белгилаб олинди.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати