7 Ноябр 2024 йил 4726

Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Бекмурод Абдуллаев Сирдарё вилоятида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасидаги амалга оширилаётган ишларни ўрганди

Ички ишлар вазири ўринбосари, генерал-майор Бекмурод Абдуллаев Сирдарё вилоятида бўлиб, ишчи гуруҳи аъзолари билан маҳаллалар кесимида ўрганиш ишларини олиб борди. Асосий эътибор вилоят ҳудудлардаги ҳуқуқбузарлик ҳамда жиноятчиликни олдини олиш аҳволи ва бу борада амалга оширилаётган ишларга қаратилди. 

Ички ишлар вазири ўринбосари дастлаб вилоят ИИБ биносида бўлиб, ходимларга яратилаётган шарт-шароитлар билан танишди. Шунингдек, Гулистон шаҳридаги “Намуна” ва “Боғишамол” маҳаллаларида маҳалла еттилиги фаолиятини кўздан кечирди. 

Ички ишлар вазири ўринбосари Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида бўлиб, марказ фаолияти билан ҳамда жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги тақдимотлар билан танишди. 

Шундан сўнг вазир ўринбосари Гулистон туманидаги 11 - сонли Нурли маскан мактаб интернатида болажонларга яратилган шароитлар билан танишиб, улар билан самимий суҳбат ўтказди ва болажонларга махсус совға саломларини топширди.

Якунда Ички ишлар вазири ўринбосари вилоят ИИБ ЖХХ Жамоат тартибини сақлаш бошқармасида бўлиб, вилоят ҳудудида жамоат тартибини сақлаш ҳамда йўл ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тақдимоти билан танишиб, масъулларга тегишли кўрсатмалар берди.

Text to speech