9 Октябр 2023 йил 4121

Ички ишлар вазири ўринбосари томонидан Оқолтин туманида тунги хизмат фаолияти ўрганилди

Дастлаб вазир ўринбосари томонидан Оқолтин тумани ҳудуди бўйлаб “Хавфсиз тун” тадбирига жалб қилинган ички ишлар органларининг Патруль-пост, Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматлари ходимлари, Оқолтин тумани ИИБ шахсий таркиби ва Миллий гвардия ҳамда масъул ташкилот ходимларига туман ҳудудида жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликлар ва йўл транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида кенгайтирилган тунги тезкор йўриқнома ўтказилди.

Бунда, тунги хизматга жалб қилинган ходимларга фуқаролар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш ҳамда тунги вақтларда уларнинг жамоат жойи ва турли кўнгилочар масканларда мақсадсиз юришларини бартараф этиш, ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш самарадорлигини оширишга қаратилган зарурий топшириқ ва кўрсатмалар ҳамда фуқаролар билан хушмуомала бўлиш, хизмат интизоми ва қонунчиликка қатъий амал қилиш юзасидан тушунтиришлар берилди.

Шундан сўнг вазир ўринбосари томонидан Оқолтин туман ИИБ ходимларга яратилган шарт-шароитлар ўрганилиб масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди

Text to speech