22 Ноябр 2023 йил 2254

Ички ишлар вазири ўринбосари томонидан Сирдарё вилоятида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди

Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Д.А.Назармухаммедов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Сирдарё вилоятида бир қатор шаҳар-туманларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарликлари ўрганилди. Жумладан вазир ўринбосари Мирзаобод ҳамда Сайxунобод туманларига ташриф буюриб, даст аввал мазкур туманларда ташкил этилган куз-қиш штаби фаолияти ўрганилди. Шундан сўнг масъуллар томонидан мазкур ҳудудлардаги туман тиббиёт бирлашмалари, мактаб ҳамда мактабгача таълим муассасаларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкиллаштирилаётган ишлар билан танишди. Вазир ўринбосари мутасаддиларга қишга тайёргарлик ишларини сифатли бажариб, энергия ва иссиқлик таъминоти барқарор қилиш бўйича кўрсатмалар берди.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech