16 Ноябр 2023 йил 2675

Ички ишлар вазири ўринбосари томонидан Гулистон туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди

Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Даврон Назармухамедов Сирдарё вилояти Гулистон туманига ташриф буюрди. Ташриф давомида мазкур туманда жойлашган А.Яссавий маҳалласида “Яшил макон” умуммиллий дастури доирасида ташкил этилган кўчат экиш жараёнида иштирок этди. Шундан сўнг Вазир ўринбосари Гулистон тумани Ички ишлар бўлимида куз-қиш мавсумини талофатсиз ўтказиш мақсадида ташкил этилган штаб фаолияти билан танишди. Шунингдек Деҳқонобод шаҳарчасида жойлашган 70-сонли мактаб-интернати, 1-сонли умумтаълим мактаби ҳамда Гулистон тумани тиббиёт бирлашмасида куз-қиш мавсумига тайёргарликни кўздан кечириб, масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Text to speech