17 Октябр 2021 йил 363

«Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги янги қонун лойиҳаси профилактика инспекторлари иштирокида муҳокама этилди.

Жорий йилнинг 16 октябрь куни, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг ишчи гуруҳи аъзоси Нодира Жонибекова иштирокида, Сирдарё вилояти ИИБ қуйи тизимида хизмат олиб бораётган профилактика инспекторлари, хотин-қизлар билан ишлаш бўйича инспекторлар, маҳалла раислари, Ёшлар агентлиги масъул вакиллари иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги ҚЛ-815-сонли қонун лойиҳаси муҳокама этилди.

Мазкур қонун лойиҳаси, асосан фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлашга, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишга қаратилганлиги сабабли, халқчил қонун бўлиб хизмат қилиш мақсадида, ушбу қонун билан бевосита ишловчи қуйи тизим вакилларининг фикр ва мулоҳазалари эшитилди.

Қонун лойиҳаси юзасидан, таклиф ва мулоҳазалар эътиборга олинди.

Text to speech