22 Июн 2022 йил 216

Ҳозирги кунда вақтинча ишсиз бўлган фуқаролар, назорат остидаги шахсларнинг бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликка жалб қилиш бўйича “Ишга мархамат” меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Боёвут туманида яшовчи иш билан банд бўлмаган оила аъзоларни иш билан таъминлаш мақсадида ўтказиладиган бўш иш ўринлари ярмаркаси тумандаги бандлиги таъминланмаган ишсиз фуқароларни, меҳнат мигрантларини ҳамда тумандаги ишсиз ёшлар, битирувчилар, ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳи ҳисобида турган ҳозирги кунда вақтинча ишсиз бўлган назорат остидаги шахсларни иш билан таъминлаш ва тадбиркорликка жалб қилиш бўйича “Бўш иш ўринлари ва вакант лавозимлари” меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Ушбу ўтказилган “Бўш иш ўринлари ва вакант лавозимлари” ярмаркаси  тадбирига 3 та корхона ва ташкилотлар ўзларининг кўргазмали қуроллари ва стендлари билан бўш иш ўрниГолден Осиё Сентер ГоМЧЖ, Стелла Модда МЧЖ тикув фабрикаси “Боёвут Бунёдкор” ғишт ишлаб чиқариш МЧЖ, жами 16 та бўш иш ўрни билан тадбирда иштирок этиб, «Бўш иш ўринлари ва вакант лавозимлари» ярмаркасида қатнашдилар.

Боёвут тумани ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳи ҳисобида турган ҳозирги кунда вақтинча ишсиз бўлган назорат остидаги шахслардан 15 нафари иштирок этди, 4 нафари Боёвут тумани Учтургон МФЙда жойлашган ҒИШТ ишлаб чиқариш заводига ишга, 2 нафари Стелла Модда МЧЖ тикув фабрикаси жойлаштирилди. 5 нафар назорат остидаги шахсларга мутахассислигидан келиб чиққан ҳолда бўш иш ўринлари таклиф этилди. 

  Боёвут тумани ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳи

Text to speech