28 Август 2024 йил 1129

Ховос туманида «Хавфсиз ҳудуд ва мулкий турдаги жиноятлар профилактикаси ойлиги» доирасида профилактик тадбирлар бўлиб ўтди

Сирдарё вилоят Ички ишлар бошқармаси жамоат хавфсизлиги хизмати соҳавий хизматлари ҳамда Ховос туман Ички ишлар бўлими ходимлари ҳамкорлигида «Хавфсиз ҳудуд ва мулкий турдаги жиноятлар профилактикаси ойлиги» доирасида махсус профилактик тадбирлар ўтказилди.

Тадбир аввалида хизматга жалб этилган ҳуқуқ тартибот органлари , жамоат ташкилотлари вакилларига вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Жонибек Болтаев томонидан йўриқнома берилиб, аҳоли осойишталигини сақлаш, криминоген вазият барқарорлигини таъминлашга қаратилган аниқ вазифалар белгиланди. Шунингдек ҳар бир ходим хизмат интизоми ва қонунийликка эътибор қаратиши лозимлиги уқтирилди.

Йўл ҳаракат хавфсизлиги бошқармаси инспекторлари томонидан ҳайдовчиларга ҳам ўтказилаётган ойлик доирасида батафсил тушунтиришлар берилиб, огоҳликка чақирувчи флаерлар тарқатилди.

Ойлик доирасида бу каби профилактик тадбирлар ҳудудларда давом этмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech