14 Март 2022 йил 739

Ховос туманида “Бўш иш ўринлари ва вакант лавозимлари” меҳнат ярмаркаси ўтказилди

Ховос туманда яшовчи иш билан банд бўлмаган оила аъзоларни иш билан таъминлаш мақсадида ўтказиладиган бўш иш ўринлари ярмаркаси тумандаги бандлиги таъминланмаган ишсиз фуқароларни, меҳнат мигрантларини ҳамда тумандаги ишсиз ёшлар, битирувчилар, ИИО Пробация гуруҳи ҳисобида турган ҳозирги кунда вақтинча ишсиз бўлган назоратдаги шахсларни иш билан таъминлаш ва тадбиркорликка жалб қилиш бўйича  ўтказилган “Бўш иш ўринлари ва вакант лавозимлари” меҳнат ярмаркаси натижалари тўғрисида қуйидагиларни маълум қиламиз.

Ховос туманида 2022 йил 11 март куни Ховос туман ҳокимлиги, туман Ички ишлар бўлими, туман Бандликка кўмаклашиш маркази, Ёшлар агентлиги Ховос туман бўлими билан ҳамкорликда тумандаги бандлиги таъминланмаган ишсиз фуқароларни, меҳнат мигрантларини, шунингдек ўрта ва олий таълим битирувчи ёшларни бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилган “Бўш иш ўринлари ва вакант лавозимлари “меҳнат ярмаркасини ўтказиш Ховос туманида жойлашган Темир йўлчилар Маданият саройи биносида соат 15-00 дан  17-00 гача бўлиб ўтди.

Ушбу ўтказилган “Бўш иш ўринлари ва вакант лавозимлари” ярмаркаси  тадбирига 15 та корхона ва ташкилотлар ўзларининг кўргазмали қуроллари ва стендлари билан бўш иш ўрни ва  ихтиёрий ҳисобот топширган “Беш фашион” фабрикаси, Жамоат иши ва “Ховос тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси”, “ЭлегантМЧЖ, “Ховос ширинликлари” МЧЖ, “Замин” МЧЖ, “Бек-кластер” МЧЖ, 14-санъат ва мусиқа мактаби”   бўш иш ўрни  билан жами 122 та бўш иш ўрни билан тадбирда иштирок этиб, “Бўш иш ўринлари ва вакант лавозимлари” ярмаркасида қатнашдилар.

Якка тартибдаги тадбиркорликни афзаллик томонлари ва Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиблари тўғрисида  аҳолига хоким ёрдамчилари томонидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ўз ўзини банд қилган фуқаролар учун вақтинчалик меҳнат гувоҳномасини жорий этиш  тўғрисидаги 566-сонли қарори ҳақида келганларга маълумот берилиб, ушбу гувоҳномани олган фуқароларга бериладиган имтиёзлар ва афзалликлари ҳамда уларга ижтимоий ҳуқуқий кафолатлари тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Ховос туман ИИБ Пробация гуруҳи ҳисобида турган ҳозирги кунда вақтинча ишсиз бўлган маҳкумлардан 13 нафари иштирок этди ва уларнинг мутахассислигидан келиб чиққан холда бўш иш ўринлари таклиф этилди. 

Ярмарка натижаларига кўра, жами 22 нафар ишсиз фуқаролар иш билан таъминлаш бўйича йўлланмалар берилди, 15 нафар фуқарога касбга ўқитиш мақсадида Гулистон шаҳарда жойлашган “моно” марказига ҳамда Ховос туманида жойлашган ўқув марказларига жалб қилинди шунингдек 43 нафар ишсиз фуқарога ҳуқуқий маслаҳат ва тушунчалар берилди.

       Ховос туман ИИБ Пробация гуруҳи

Text to speech