8 Июл 2022 йил 290

Ховос тумани ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси ходимлари  томонидан “Хавфсиз ҳудуд” профилактик тадбирлари давом этмоқда.

Ховос тумани ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси томонидан туман ҳудудида жамоат тартибини сақлаш ва фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг туманимизда «Паспорт-виза» тизими талабларига риоя этишларини таъминлаш мақсадида “Хавфсиз ҳудуд” профилактик тадбирлари ўтказиб борилмоқда.

Ховос тумани Ички ишлар бўлими Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси томонидан “Хавфсиз ҳудуд” профилактик тадбирлари давомида бошқа хизматлар билан яқин ҳамкорликда, жойлардаги маҳалла фуқаролар йиғинлари, ҲПБ профилактика инспекторлари билан маҳаллаларда аҳоли билан учрашувлар ташкил этилиб, ўтказилган учрашувларда фуқаролик паспорти, фуқаролиги йўқ шахс учун Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ва хорижий фуқаро учун Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаларини асраб авайлашлари шартлиги акс холда Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 223-моддаси билан маъмурий жазога тортилиши мумкинлиги тушунтириб берилмоқда.

Ўтказилган “Хавфсиз ҳудуд” профилактик тадбирлар давомида апрель ойининг ўзида туман ҳудудида рўйхатсиз яшаб юрган 2 нафар Тожикистон Республикаси фуқаролари аниқланди уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 225-моддаси билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди, 2 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари чет эл фуқароларини ўз уйида ноқонуний яшашга шароит яратиб берганлиги аниқланиб, ушбу Ўзбекистон Республикаси фуқароларига Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 225-моддаси 5-қисми билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Ховос тумани ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси туман аҳолисига шуни маълум қиладики, чет эл фуқаролари чегара масканидан кириб келгандан сўнг 3 иш кунида вақтинча рўйхатга қўйишларини сўраб қолади

Ховос тумани ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси

Text to speech