20 Сентябр 2024 йил 4621

Хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя қилиш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди

Сирдарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи тизим ходимлари ўртасида “Хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этиш” мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Сирдарё вилояти ички ишлар бошқармаси ва шаҳар-туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлим (бўлинма) лари шахсий таркиби иштирок этди.

Йиғилишда шахсий таркибнинг хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя қилиши, хизмат фаолияти давомида фуқаролар билан хушмуомалада бўлиши, уларнинг мурожаатлари билан ишлаш борасидаги фаолияти атрофлича таҳлил этилди.

Ички ишлар органлари ходимлари фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда хизмат вазифасини виждонан бажариб, тизим имиджини ошириш лозимлиги борасида таклиф ва йўриқномалар берилди.

Мазкур тадбир давомида йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш бўйича манзилли чора-тадбирлар белгиланди.

Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Ш.Н.Нематжонов, хизматга алоқадор бўлмаган ҳолатларни муҳокама қилиш, тамагирлик, коррупция ва бошқа шу каби салбий иллатларнинг олдини олишга қаратилган профилактик ҳамда маънавий-маърифий тадбирларни кучайтириш лозимлигини иштирокчиларга тушунтирди.

Йиғилиш сўнгида хизмат вазифасига совуққонлик билан ёндашган айрим ходимлар қаттиқ огоҳлантирилди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда

Text to speech