20 Октябр 2022 йил 239

Лицей ўқувчилари иштирокида ’’Уч авлод учрашуви’’ бўлиб ўтди

Ҳаётда кўпни кўрган, йиллар синовида тобланиб, бой амалий тажриба тўплаган фахрийларнинг ўгит ва маслаҳатлари ёшлар учун чинакам ибрат мактаби ҳисобланади.

Шу нуқтаи назардан, Ички ишлар органларида ҳам «устоз-шогирд» анъанасини йўлга қўйиш, фахрийлар ва ёш ходимлар иштирокида уч авлод учрашувларини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ички ишлар вазирининг жорий йил 28 сентябрь кунидаги “Ички ишлар органларида хизмат интизоми ва ходимларда ватанпарварлик туйғуларини кучайтириш бўйича тарғибот гуруҳларини ташкил этиш тўғрисидаги”ги фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирларда ҳам ушбу эзгу мақсад мужассамдир.

Сирдарё вилояти ИИБ фахрийлар кенгаши аъзолари ИИВ Сирдарё академик лицейида навбатдаги “Уч авлод учрашуви” ўтказиб, унда ёш авлод вакилларига яратилган шароит ва имкониятлардан оқилона фойдаланган ҳолда келажакда қатъиятли, ватанпарвар, иродали ҳамда ватанпарварлик, ғурур, ифтихор, касбига нисбатан садоқат ва юқори масъулиятли бўлган Ички ишлар органлари ходимини тарбиялаш лозимлиги таъкидлаб ўтилди. Шунингдек, Фахрийлар кенгаши раиси истеъфодаги полковник Ю.Тошбоев ва бошқа фахрий устозлар ўқувчи ёшларга ўзларининг ҳаётий тажрибаси давомида кўрган кечирганлари ҳақида сўзлаб берди.

Бу каби тадбирлар ёшларнинг қалбида Ватанга муҳаббат, касбга садоқат туйғуларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Text to speech